Акцияларни сотиб олиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва жамият уставига биноан жойлаштирилган акцияларни сотиб олиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
1. акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан уларнинг умумий сонини камайтириш орқали жамият устав капиталини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилиш;
2. жамият кузатув кенгаши томонидан акцияларни кейинчалик қайта сотиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилиниши;
3. акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорлар қабул қилганида, агар улар қарши овоз берган ёки ўринли сабабларга кўра овоз беришда қатнашмаган бўлса, қуйидаги талабларни қўйиш:
-
Жамиятни қайта ташкил этиш;
-
жойлаштирилган акцияларни бирлаштириш;
-
"Акционерлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 84-моддаси иккинчи ва учинчи бандларига кўра Банк томонидан мол-мулкни сотиб олиш ёки бегоналаштириш билан боғлиқ йирик битим тузиш;
-
уставга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ёки акциядорларнинг ҳуқуқларини чеклайдиган уставни янги таҳрирда тасдиқлаш
Ўз акцияларини «Тошкент ИЭМ» АЖ томонидан сотиб олиш мустақил равишда ёки қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари орқали амалга оширилади.
Ҳозирги вақтда Жамият жойлаштирилган акцияларни сотиб олмайди (қайтариб олмайди).