«РЎЙХАТГА ОЛИНГАН» Тошкент шаҳар Яккасарой тумани тадбиркорлик субъектларни Давлат рўйхатидан ўтказиш Инспекцияси томонидан 2015 йил «__» _____даги _____________ - сонли қарори билан |
«ТАСДИҚЛАНГАН» "Toshkent IEM" AJ акциядорлар умумий йиғилишининг 2015 йил «__»______ даги __ -сонли қарори билан Умумий йиғилиш раиси Нуруллаев Л.И. |
«TOSHKENT ISSIQLIK ELEKTR MARKAZI»
AJ-нинг
уставига қўшимча ва ўзгартиришлар
Эски тахрир | Янги тахрир |
Жамиятнинг электрон почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.. | Жамиятнинг электрон почта манзили:Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак. |
5.1. . Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) акцияларнинг номинал қийматини ошириш ёки қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин. | 5.1. . Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин. |
5.2. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги ва жамият уставига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қарорлар жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан бир овоздан қабул қилинади. | 5.2. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш тўғрисидаги ва жамият уставига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қарорлар жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан бир овоздан қабул қилинади. |
5.7. Жамиятнинг тегишли бошқарув органи томонидан қабул қилинган қўшимча акцияларни чиқариш тўғрисидаги ёки акциянинг номинал қийматини ошириш ҳақидаги қарор жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш тўғрисидаги қарордир. | 5.7. Жамиятнинг тегишли бошқарув органи томонидан қабул қилинган қўшимча акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарор жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш тўғрисидаги қарордир. |
5.8 Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фақат жамиятнинг ўз капитали ҳисобидан амалга оширилади. |
5.8. Банди чикариб ташланди. |
9.1. Акциядорларнинг умумий йиғилиши, кузатув кенгаши ва ижроия органи (директор) жамиятнинг бошқарув органларидир. | 9.1. Акциядорларнинг умумий йиғилиши, кузатув кенгаши ва ижроия органи (бош директор) жамиятнинг бошқарув органларидир. |
9.14 Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига қуйидагилар киради: 28) жамиятнинг ижроия органини тузиш, жамият директорини сайлаш (тайинлаш), унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш; |
9.14 Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига қуйидагилар киради: 28) жамиятнинг ижроия органини тузиш, жамият бош директорини сайлаш (тайинлаш), унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш; |
9.14 бандининг «29)» кичик банди: жамиятнинг директорига тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорларини белгилаш. | 9.14 бандининг «29)» кичик банди: жамиятнинг бош директорига тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорларини белгилаш. |
9.19. Жамият директори жамиятнинг кузатув кенгашига сайланиши мумкин эмас. | 9.19. Жамият бош директори жамиятнинг кузатув кенгашига сайланиши мумкин эмас. |
9.29 Жамият кузатув кенгашининг мажлиси кузатув кенгашининг раиси томонидан унинг ўз ташаббусига кўра, жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзосининг, шунингдек директори ва ички аудит ҳизмати бошлиғи талабига кўра чақирилади. | 9.29 Жамият кузатув кенгашининг мажлиси кузатув кенгашининг раиси томонидан унинг ўз ташаббусига кўра, жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзосининг, шунингдек бош директори ва ички аудит ҳизмати бошлиғи талабига кўра чақирилади. |
9.32. Кузатув кенгаши аъзоларининг сони мазкур уставда назарда тутилган миқдорнинг етмиш беш фоизидан кам бўлган тақдирда, жамият кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириши шарт. Кузатув кенгашининг қолган аъзолари акциядорларнинг бундай навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилишга, шунингдек директорнинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, унинг вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлашга ҳақлидир. | 9.32. Кузатув кенгаши аъзоларининг сони мазкур уставда назарда тутилган миқдорнинг етмиш беш фоизидан кам бўлган тақдирда, жамият кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириши шарт. Кузатув кенгашининг қолган аъзолари акциядорларнинг бундай навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилишга, шунингдек бош директорнинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, унинг вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлашга ҳақлидир. |
9.40. Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилиш яккабошчилик асосидаги ижроия органи (директор) томонидан амалга оширилади. | 9.40. Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилиш яккабошчилик асосидаги ижроия органи (бош директор) томонидан амалга оширилади. |
9.41. Жамият директори кузатув кенгаши томонидан бир йил муддатга сайланади (тайинланади). | 9.41. Жамият бош директори кузатув кенгаши томонидан бир йил муддатга танлов асосида сайланади (тайинланади).Жамият бош директорини тайинлаш тугрисидаги карор, одатда, хорижий менеджерлар хам иштирок этиши мумкин булган танлов асосида кабул килинади. |
9.42. Жамият директорининг ваколатига жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалар киради, акциядорлар умумий йиғилишининг ёки кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилган масалалар бундан мустасно. | 9.42. Жамият бош директорининг ваколатига жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалар киради, акциядорлар умумий йиғилишининг ёки кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилган масалалар бундан мустасно. |
9.43. Жамиятнинг директори акциядорлар умумий йиғилишининг ва кузатув кенгашининг қарорлари бажарилишини ташкил этади. | 9.43. Жамиятнинг бош директори акциядорлар умумий йиғилишининг ва кузатув кенгашининг қарорлари бажарилишини ташкил этади. |
9.44. Жамият директорининг ваколатлари (ҳуқуқлари): 1) жамият номидан ишончномасиз иш юритиш; 2) жамиятнинг манфаатларини ифодалаш, 3) жамият номидан ўз ваколатлари доирасида битимлар тузиш; 4) жамиятнинг филиали таркибида бўлинмасини ташкил этиш; 5) жамиятнинг филиали ёки ваколатхонаси раҳбари ва бош бухгалтери, ҳамда бўлинмаси бошлиғини тайинлаш; 6) штатларни тасдиқлаш, жамиятнинг барча ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш; 7) қонун хужжатлари, мазкур устав, мехнат шартномаси ва жамиятнинг бошқа ички хужжатларида белгиланган бошқа ваколатлар (ҳуқуқлар). |
9.44. Жамият бош директорининг ваколатлари (ҳуқуқлари): 1) жамият номидан ишончномасиз иш юритиш; 2) жамиятнинг манфаатларини ифодалаш, 3) жамият номидан ўз ваколатлари доирасида битимлар тузиш; 4) жамиятнинг филиали таркибида бўлинмасини ташкил этиш; 5) жамиятнинг филиали ёки ваколатхонаси раҳбари ва бош бухгалтери, ҳамда бўлинмаси бошлиғини тайинлаш; 6) штатларни тасдиқлаш, жамиятнинг барча ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш; 7) қонун хужжатлари, мазкур устав, мехнат шартномаси ва жамиятнинг бошқа ички хужжатларида белгиланган бошқа ваколатлар (ҳуқуқлар). |
9.45. Жамият директорнинг мажбуриятлари: 1) жамиятнинг кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси ва жамият аудитори талабига кўра қонунчиликда белгиланган тартибда жамият хужжатларини тақдим этиш; 2) жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи ахборотларни сақлаш; 3) дивидендлар ҳисобланиши ва тўланиши бўйича акциядорларнинг ҳуқуқларига риоя қилиш; 4) ўз ваколатлари доирасида жамиятнинг самарали ва барқарор ишлашини таъминлаш; 5) Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ҳамда жамият ички ҳужжатларига риоя қилиш; 6) қонун хужжатлари, мазкур устав, мехнат шартномаси ва жамиятнинг бошқа ички хужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятлар. |
9.45. Жамият бош директорнинг мажбуриятлари: 1) жамиятнинг кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси ва жамият аудитори талабига кўра қонунчиликда белгиланган тартибда жамият хужжатларини тақдим этиш; 2) жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи ахборотларни сақлаш; 3) дивидендлар ҳисобланиши ва тўланиши бўйича акциядорларнинг ҳуқуқларига риоя қилиш; 4) ўз ваколатлари доирасида жамиятнинг самарали ва барқарор ишлашини таъминлаш; 5) Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ҳамда жамият ички ҳужжатларига риоя қилиш; 6) қонун хужжатлари, мазкур устав, мехнат шартномаси ва жамиятнинг бошқа ички хужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятлар. |
9.46. Жамият директорининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун ҳужжатларида, жамиятнинг мазкур уставида, ижро органи тўғрисидаги низомда ва у билан бир йил муддатга тузиладиган шартномада белгиланиб, шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки уни бекор қилиш мумкинлиги тўғрисида ҳар йили қарор қабул қилинади. Шартнома жамият номидан жамият кузатув кенгашининг раиси ёки кузатув кенгаши ваколат берган шахс томонидан имзоланади. Жамият директори билан тузиладиган шартномада унинг жамият фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича мажбуриятлари ҳамда жамиятнинг йиллик бизнес-режасини бажариш қандай бораётганлиги юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши олдида берадиган ҳисоботларининг даврийлиги назарда тутилиши керак. | 9.46. Жамият бош директорининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун ҳужжатларида, жамиятнинг мазкур уставида, ижро органи тўғрисидаги низомда ва у билан бир йил муддатга тузиладиган шартномада белгиланиб, шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки уни бекор қилиш мумкинлиги тўғрисида ҳар йили қарор қабул қилинади. Шартнома жамият номидан жамият кузатув кенгашининг раиси ёки кузатув кенгаши ваколат берган шахс томонидан имзоланади. Жамият бош директори билан тузиладиган шартномада унинг жамият фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича мажбуриятлари ҳамда жамиятнинг йиллик бизнес-режасини бажариш қандай бораётганлиги юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши олдида берадиган ҳисоботларининг даврийлиги назарда тутилиши керак. |
9.47. Жамиятнинг директорига тўланадиган ҳақ миқдори жамият фаолиятининг самарадорлигига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади ва шартномада белгиланган бўлиши керак. | 9.47. Жамиятнинг бош директорига тўланадиган ҳақ миқдори жамият фаолиятининг самарадорлигига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади ва шартномада белгиланган бўлиши керак. |
9.48. Жамиятнинг директори вазифаларини бошқа ташкилотларнинг бошқарув органларидаги лавозим билан биргаликда эгаллаб туришга фақат жамият кузатув кенгашининг розилиги билан йўл қўйилади. | 9.48. Жамиятнинг бош директори вазифаларини бошқа ташкилотларнинг бошқарув органларидаги лавозим билан биргаликда эгаллаб туришга фақат жамият кузатув кенгашининг розилиги билан йўл қўйилади. |
9.49. Кузатув кенгаши жамиятнинг директори билан тузилган шартномани у шартнома шартларини бузган тақдирда тугатишга (бекор қилишга) ҳақли. | 9.49. Кузатув кенгаши жамиятнинг бош директори билан тузилган шартномани у шартнома шартларини бузган тақдирда тугатишга (бекор қилишга) ҳақли. |
9.50. Жамият кузатув кенгаши жамиятнинг директори билан тузилган шартномани, агар у жамият уставини қўпол тарзда бузса ёки уларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли жамиятга зарар етказилган бўлса, муддатидан илгари тугатиш (бекор қилиш) ҳуқуқига эга. | 9.50. Жамият кузатув кенгаши жамиятнинг бош директори билан тузилган шартномани, агар у жамият уставини қўпол тарзда бузса ёки уларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли жамиятга зарар етказилган бўлса, муддатидан илгари тугатиш (бекор қилиш) ҳуқуқига эга. |
9.51. Жамият кузатув кенгаши томонидан жамият директорининг ваколатларини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, жамият директори ваколатларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги масала ўша мажлиснинг ўзида ҳал этилиши ёхуд жамият директори вазифасини вақтинча бажарувчи шахсни тайинлаган ҳолда кузатув кенгашининг яқин орадаги мажлисида кўриб чиқиш учун қолдирилиши мумкин. |
9.51. Жамият кузатув кенгаши томонидан жамият бош директорининг ваколатларини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, жамият бош директори ваколатларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги масала ўша мажлиснинг ўзида ҳал этилиши ёхуд жамият бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи шахсни тайинлаган ҳолда кузатув кенгашининг яқин орадаги мажлисида кўриб чиқиш учун қолдирилиши мумкин. |