Sayt test rejimida ishlamoqda!

Суғурталаш компаниялар диққатига

Танловда иштирок этиш шартлари:

1. Суғурталашни асосий шартлари: 

-  бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлик учун барча хатарлардан суғурталаш;

- суғурталаш даври – 1 йил;

- устав капиталининг миқдори 2 (икки) миллион евродан кам бўлмаган миқдорда;

- хавфли ишлаб чиқариш объектларини саноат хавфсизлигини суғурталаш – 30% дан кам бўлмаган миқдорда молиялаштириш, олидндан кўриладиган чора – тадбирлар учун маблағларни қайтариш шарти билан;

- баҳолаш фаолиятидаги иш тажрибаси – 10 йилдан кам бўлмаслиги лозим.

2. Тижорат таклифида қуйидагиларни кўрсатиш лозим:

- суғурталаш компанияси тўғрисидаги умумий маълумотни;

- йирик давлат ташкилотлари (рўйхатини келтириш лозим) билан мажбурий суғурталаш соҳасидаги амалдаги иш тажрибаси тўғрисидаги маълумотни;

- суғурталашни бутун даври учун суғурталаш мукофотининг тарифи (мукофотни ставка ва суммаси) 

- суғурталанган ҳолатларни олдини олишга йўналтирилган тадбирларни молиялаштириш учун тўланган суғурталаш мукофоти комиссиясининг кўзда тутилган фоиз миқдори тўғрисидаги маълумот 

3. Зарур бўлган ҳужжатлар:

- нуфузли ваколатли агентлик томонидан берилган молиявий барқарорлиги тўғрисидаги сертификат;

- мажбурий суғурталашни мазкур турини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган гувоҳнома (лицензия) нусхаси.

Танловда иштирок этиш тўғрисидаги таклифларни муҳрланган конвертларда кузатма хати билан Тошкент ш., 100022, Бобур кўчаси, 58 уй манзилида жойлашган «Тошкент иссиқлик электр маркази» АЖ ишчи комиссиясига «Тошкент иссиқлик электр маркази» АЖ бош директорининг номига  юборилиши лозим.

Тижорат таклифларини қабул қилиш муддати 2019 йил 22 ноябр соат 10-00 да якунланади. 

Маълумот учун телефон: (0-371) 255-35-21