Диққат танлов!

Chop etilgan 03.12.2020

Ишлаб чиқариш объектларида авария юз берган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш.

Иш берувчининг фуқоролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш Танловда иштирок этиш шартлари:
- бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлик учун барча хавфлардан суғурта қилиш;
- суғурта қилиш муддати – 1 йил;
- суғурта қилиш соҳасидаги тажрибаси – 10 йилдан кам бўлмаган муддат;
- хавфли ишлаб чиқариш объектларини саноат хавфсизлигини суғурта қилиш, олдиндан кўриладиган чораларни молиялаштириш учун 30 фоиздан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни қайтариш шарти билан.
2. Тижорат таклифида қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш лозим:
- суғурта компанияси ҳақидаги умумий маълумот;
- давлатнинг йирик ташкилотлари (кўрсатиб ўтиш зарур) билан мажбурий суғурталаш соҳасидаги амалий тажрибаси тўғрисидаги маълумот;
- суғурталашнинг умумий муддати учун суғурталаш мукофотини тарифи (мукофот ставкаси ва суммаси)
- суғурта ҳолатларини олдини олиши учун йўналтирилган чора – тадбирларни молиялаштириш учун тўланган суғурта мукофоти комиссиясини тақдим этилаётган фоизининг миқдори тўғрисидаги маълумот.
3. Зарур бўлган ҳужжатлар:
- ваколатли рейтинг агентлиги томонидан берилган молиявий ишончлилиги тўғрисидаги сертификат;
- мазкур мажбурий суғурталаш турини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия нусхаси.
Тижорат таклифларини қабул қилиш муддати: 21.12.2020 йилга қадар.
Танлов таклифлари қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади:
Тошкент шаҳар, 100022, Бобур кўчаси 58, «Тошкент ИЭМ» АЖ Бош директори В.А.Белоусов номига.
Маълумот учун телефонлар: (0-371) 255-35-21

       
Manzil: Telefon: Faks: E-mail:
Tashkent sh., Bobur k., 58.

(+998 71) 255-35-21.

(+998 71) 215-60-91
info@tashtec.uz, 
tashtec@mail.ru