Баҳолаш ташкилотлари диққатига

Chop etilgan 28.01.2020

«Тошкент ИЭМ» АЖ кўчмас мулкини солиққа тортиш мақсадида бозор қийматини баҳолаш ишларини ўтказиш бўйича танлов эълон қилади.
Танловда иштирок этиш шартлари:

1. Баҳолаш фаолияти соҳасида 5 йилдан кам бўлмаган иш тажрибаси.
2. Баҳоловчиларнинг малака сертификатлари нусхаси, гувоҳнома нусхаси, баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия нусхаси, баҳолаш компанияси тўғрисидаги умумий маълумот.
3. Салбий маълумотларнинг мавжуд эмаслиги: суд қарорлари, Баҳоловчиларни компетентсизлигини ва профессионал хизматларини паст даражада эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларни.
4. Фуқаролик жавобгарлиги суғурта полисининг 1 (бир) миллиарддан кам бўлмаган миқдори.
5. Афзалликлар:
Баҳолаш ташкилотини энергетик компаниялари мол – мулки қийматини баҳолашдаги иш тажрибаси.
Танловда иштирок этиш тўғрисидаги таклифларни муҳрланган конвертларда кузатув хати билан бирга «Тошкент ИЭМ» АЖ ишчи комиссиясига қуйидаги манзил бўйича юборишингизни сўраймиз: Тошкент ш., 100022, Бобур кўчаси, 58 «Тошкент ИЭМ» АЖ бош директори номига.
Тижорат таклифларини қабул муддати 2020 йил 6 феврал соат 10:00 га қадар.
Маълумот учун телефонлар: (0-371) 255-35-21, (0-371) 254-70-93
Конвертларни очиш тадбири 2020 йил 7 феврал куни соат 16:00 да бўлиб ўтади.

       
Manzil: Telefon: Faks: E-mail:
Tashkent sh., Bobur k., 58.

(+998 71) 255-35-21.

(+998 71) 215-60-91
info@tashtec.uz, 
tashtec@mail.ru